Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятига доир қайноқ янгилик!

22 сентябрь,2017, 20:00 3503

Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятига доир қайноқ янгилик!

Профессионал рингда кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонган Фазлиддин Ғоибназаров бир неча соатлардан ўнг учинчи жангини ўтказади.

SPORTS.uz ахборот порталига боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг маълум қилишича, ўзбекистонлик боксчи 22 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг қилади. Бу жанг вақтида Тошкентда соат тонгги беш бўлади.

Шунингдек, SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, Фазлиддин АҚШда яна битта жанг ўтказади. Шартнома бўйича тўртинчи жанг 9 декабрь куни бўлиши керак. Шундан сўнг боксчимиз юртига қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддиннинг бу галги рақиби Виктор Росас 29 ёшда ва профессионал рингда  тўққизта ғалаба ва олтита мағлубият қайд этган. Учта жангда рақибларини нокаутга туширган.

Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин дастлабки икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратди.

Ҳамюртимизнинг учинчи баҳси саккиз раундлик рейтинг жанги сифатида қайд этилган.

SPORTS.uz