Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги нега бекор қилинди?

6 декабрь,2017, 17:00 1736

Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги нега бекор қилинди?

Жорий йилнинг апрель ойида профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг навбатдаги жангини 9 декабр куни ўтказишни режалаштирган эди.

Бироқ Нью-Йоркдаги афсонавий “Madison Square Garden” аренасида бўлиши кутилган жанг бекор қилинган. Бунга унинг жароҳати сабаб бўлган ва у энди Ўзбекистонга қайтади. Қолдирилган жанг келаси йили ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ унинг бу тўқнашувда 35 ёшли россиялик Андрей Климовга қарши рингга чиқиши маълум қилинган эди, бироқ сўнгги олинган маълумотларга қараганда унинг рақиби ўзгариб, якунда мағлубият нималигини билмай келаётган 24 ёшли америкалик Стивен Ортисга (7-0, 0 КО2) қарши рингга кўтарилиши маълум қилинган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.