Фазлиддиндан "калтак еган" Олимпиада ва жаҳон чемпонати совриндори ҳамюртимизни финалга кузатиб қўйди

17 март, 09:09 2332

Фазлиддиндан

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Европа бокс конфедерацияси ва Озарбайжон бокс федерацияси ҳамкорлигида "Буюк ипак йўли - 2017" халқаро турнири финалчилари аниқланди.

Ўнинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фазлиддин Мелибоевнинг жанглари кўплаб мухлису мутахассисларга манзур бўлмоқда. Айниқса, ёш боксчимизнинг Олимпия ўйинларида бронза, жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган россиялик тажрибали боксчи Андрей Замковойга қарши ярим финалда ўтказган жанги ҳаммада катта таассурот қолдирди.

Кучли рақибдан ҳайиқмай жанг қилган Фазлиддин Андрей Замковойни катта устунлик билан 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбек боксчиси финалда қозоғистонлик Маулен Оскенбек билан куч синашади.

49 килограмм вазн тоифасида ринга чиқаётган Мироншоҳ Иброҳимов эса қозоғистонлик Асхат Жусуповга қарши жангда 5:0 ҳисобида ғолиб чиқди ва олтин медаль учун эронлик Умид Аҳмадсафо билан рақобатлашади.

Иқболжон Холдоров ва Сардор Бегалиев ярим финал жангларида рақиблари устунлигини тан олди ва мусобақанинг бронза медалига билан кифояланадиган бўлди.

SPORTS.uz