Фазлиддиндан суперғалаба!

  • 23 сентябрь, 2017, 09:32
  • 0
  • Бокс

Профессионал рингда кетма-кет ғалаба қозонаётган Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангида ҳам зафар қучди.

Ўзбекистонлик боксчи АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг қилди. Саккиз раундлик рейтинг жанги кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Фазлиддин маҳорат ва тажриба бобида рақибидан устунлигини исботлади ва очколар ҳисобида жангни ўз фойдасига ҳал қилди.

Бунгача Фазлиддин дастлабки икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратганди.

Энди ҳамюртимиз 9 декабрь куни АҚШдаги тўртинчи жангини ўтказишга тайёргарлик кўради.

SPORTS.uz

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!