Федерер яна бир катта натижани қайд этди

5 июль, 00:27 465

Федерер  яна бир катта натижани қайд этди

“Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирларда 18 бор ғолиб чиққан Роджер Федерер бугун бўлиб ўтган Уимблдон турнири биринчи даврасида Александр Долгополовга қарши баҳсда катта бир натижага эришди.

Федерер Уимблдонда рекорд ўрнатди 

Гап шундаки, 35 ёшли ракетка устаси ўша баҳсга қадар барча турнирларда 9 994 та эйсни амалга оширган эди. Бугун Долгополовга қарши ўйинда эса у 10 000-эйсни амалга оширди.

Жокович “дубулғалар устаси”га айланмоқда 

Эътиборлиси, бундай натижага фақат икки теннисчи эришган эди. Булар Горан Иванишевич(10 131) ва Иво Карлович(12 062 та).

Яна бир маълумот, Долгополовга қарши баҳс Федерер учун фаолиятидаги 1352-ўйини бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.