Федерер барибир Надалдан зўр экан

 

АҚШнинг Майами шаҳрида "Мстерс" туркумига кирувчи "Miami Open - 2017" халқаро турнир финалида икки азалий рақиб - швейцариялик Рожер Федерер ва испаниялик Рафаэль Надаль ўзаро тўқнаш келди.

Ҳал қилувчи беллашув бир соату 35 дақиқа давом этди ва унда 35 ёшли Федерер ўзидан беш ёш кичик бўлган Надални 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Майамидаги бу учрашув ҳар икки теннисчиси учун ўзаро 23-финал сифатида қайд этилди. Жорий мавсумда эса Надаль Австралия очиқ чемпионатининг сўнгги баҳсида Федерерга имкониятни бой берганди.

Майамида Надаль реванш ола билмади ва Федерер фаолиятидаги 91-совринини қўлга киритди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!