Федерер миллион долларлик финалдан қуруқ қолди

 
 
Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказилаётган ва мукофот жамғармаси бир миллион доллар бўлган Хопман кубогида "А" гуруҳида иккитадан учрашувни ўз фойдасига ҳал қилган Швейцария ва Франция жамоалари сўнгги турда ўзаро куч синашди.
 
Ушбу баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонса финалга чиқарди. Шунинг учун ҳам ўйин кескин ва муросасиз ўтди. Дастлаб, Рожер Федерер рақиби Ришар Гаскени 6:1, 6:4 ҳисобида енгиб, Швейцария жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
Бироқ, иккинчи яккалик беллашувида Белинда Бенчич франциялик Кристина Младеновичга ютқазиб қўйди -  4:6, 6:2,  3:6.
 
Ҳал қилувчи жутфликлар баҳсида Гаске ва Младинович рақибларини 4:2, 4:2 ҳисобида енгиб, финалга йўлланмани қўлга киритди.
 
 
Бош соврин учун ўтказиладиган беллашувда Франция теннисчилари "В" гуруҳи ғолиби - АҚШ жамоасига қарши кортга чиқади.
 
Финал
 
Франция — АҚШ 0:0
 
Ришар Гаске (Франция) — Жек Сок (АҚШ) - : -
 
Кристина Младенович (Франция) — Коко Вандевеге (АҚШ) - : -
 
Кристина Младенович / Ришар Гаске (Франция) — Коко Вандевеге / Жек Сок (АҚШ) - : -
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!