Федерер юришни бошлади

 

Бирлашган Араб Амирликларида бошланган "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2017" турнирида дунёнинг энг кучли теннисчилари ҳам ғолиблик учун курашмоқда.

Мукофот жамғармаси 2858530 АҚШ доллари бўлган мусобақани машҳур теннисчи Рожер Федерер ҳам ғалаба билан бошлади.

Биринчи давранинг дастлабки учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Марсель Гранольерс (Испания) — Иржи Весели (Чехия) 6:3 6:2

Филипп Кольшрайбер (Германия) — Жиль Мюллер (Люксембург, 8) 6:4 7:6

Гильермо Гарсия-Лопес (Испания) — Виктор Троицки (Сербия) 6:4 6:3

Роберто Баутиста-Агут (Испания, 6/WC) — Карен Хачанов (Россия) 6:1 7:6

Рожер Федерер (Швейцария, 3) — Бенуа Пэр (Франция) 6:1 6:3

Гаэль Монфис (Франция, 4) — Муҳаммад Сафват (Миср, WC) 6:4 6:3

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!