Фегули АПЛдан Туркия суперлигасига кўчиб ўтади

13 август, 09:05 244

Фегули АПЛдан Туркия суперлигасига кўчиб ўтади

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси  Софиан Фегули “Галатасарой”га ўтишга жуда яқин турибди.

Sky Sports нашрининг маълум қилишича турк клуби 27 ёшли жазоирлик футболчининг трансфери учун “болғачиларга” 5 млн евро тўлайди.

Лондонликларнинг бундай қарорга келишларига асосий сабаб жамоага Жо Харт, Пабло Сабалета, Хавьер Эрнандес ва Марко Арнаутович каби футболчиларнинг таклиф этилиши  клуб ғазнасига жиддий зарар келтирган. Шу боис улар Фегулини сотиб, ушбу муаммоларни ҳал этишга сарфлашмоқчи.

Таъкидлаш лозимки, футболчининг ўзи ҳам “Галатачарой”га ўтаётганлигини тасдиқлаган. Бу ҳақдаги расмий хабар эса бугун эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.