Феллаини 3та ўйинга дисквалификация қилинди

30 апрель,2017, 11:05 348

Феллаини 3та ўйинга дисквалификация қилинди

Англия футбол ассоциацияси “Манчестер Юнайтед” клуби хавбеки Маруан Феллаинига нисбатан яна қўшимча жазо муддати тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи “Манчестер Сити”га қарши баҳснинг 84-дақиқасида рақиб жамоа ҳужумчиси Серхио Агуэрога нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси белгилаётган бир пайтда Феллаини ўзини жиловлаб тура олмади ва аргентиналик форварднинг юзига боши билан зарба бериб юборди. Ушбу ҳолатдан сўнг ҳакам Маруанга қизил карточка кўрсатди ва майдондан четлатди.

Кейинроқ ушбу ҳолат Англия футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўъмитаси томонидан ўрганилди ва мутахассислар белгиялик футболчини яна 3та ўйинга четлатишга қарор қилишди.

Шундай қилиб Феллаини премьер-лиганинг “Суонси”, “Арсенал” ва “Тоттенхэм” жамоаларига қарши кечадиган учрашувларда “қизил иблислар”га ёрдам бера олмайди.

Қуйида бельгиялик футболчининг Агуэрога нисбатан ишлатган қўполлигини кўришингиз мумкин: