Феллайни Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

12 май, 23:25 280

Феллайни Европа лигасида ҳафта футболчиси деб топилди

УEФА матбуот хизматининг хабар беришича, Европа лигаси ярим финал босқичи жавоб беллашувлари ўтган ушбу ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб “Манчестер Юнайтед” клуби футболчиси Маруан Феллайни эълон қилинди.

“Сельта”га қарши кечган кечаги ўйинда бельгиялик ярим ҳимоячи гол киритишга муваффақ бўлди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Маълумот учун, “МЮ” икки ўйин натижасига кўра, “Сельта”ни мағлуб этди ва финал йўлланмасига эга чиқди. 24 май куни Стокгольмдаги “Френдс Арена”да ўтадиган финал ўйинида “қизил иблислар”га “Аякс” рақиблик қилади.