Феллайни қанча муддатга сафдан чиқди?

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Мариан Феллайни бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда Бельгия терма жамоасининг “Тwitter”даги расмий саҳифаси хабар бериб ўтди.

29 ёшли футболчи ЖЧ-2018 саралаши 9-туридан ўрин олган  Босния ва Герцеговина термалари ўртасидаги баҳснинг 29-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

У 10 октябр куни Кипрга қарши кечадиган баҳсда термасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” 14 октябр санасида “Ливерпуль”га қарши сафарда баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!