Феллайни тиззасидан жароҳат олди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳамда Бельгия терма жамоаси аъзоси Маруан Феллайни кеча бўлиб ўтган Босния ва Герцоговинага (3:4) қарши баҳсни эрта якунлашга мажбур бўлди.

Гап шундаки, Феллайни тиззасидан жароҳат олди ва учрашувнинг 29-дақиқасида алмаштирилди. Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинеснинг сўзларига кўра футболчининг жароҳат жиддий бўлиб чиқиши мумкин.

Ҳозирча Маруаннинг жароҳати қай даражада эканлиги ва унинг қачон савга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!