Фердинанд: Мен Рамосга ўхшаб ҳаракат қилганимда, ўғлимнинг кўзига қарай олмас эдим

“Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд “Реал” сардори Серхио Рамоснинг финал сўннгидаги хатти-ҳаракатини қоралади.

“Менинг ўглим шундай қилганимни кўрса….Менга унинг кўзларига қараш қийин бўлар эди”, – деб Рионинг сўзларини келтириб ўтди BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, Рамос кечаги финалда симуляцион хатти-ҳаракатлари эвазига “Ювентус”нинг заҳирадан майдонга туширилган футболчиси – Хуан Куадардонинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!