Фергюсон: "МЮ" кучли жамоалардан чўчимайди

18 июнь, 16:30 164

Фергюсон:

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон мавсумлар оралиғида бўлиб ўтадиган Халқаро чемпионлар кубоги – 2017 мусобақаси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менга “МЮ” ҳар доим ёқиб келган. Боиси, бу клуб дунёнинг кучли жамоаларидан бўладиган таклифлардан ҳеч қачон қўрқмайди. Халқаро чемпионлар кубоги мусобақасида биз буюк жамоалар билан учрашамиз ва бу ёш футболчилар учун жуда фойдали ҳисобланади. Чунки, ўйинлар қанчалик кучли ўтса, улар кейнчалик “Манчестер Сити”, “Барселона” ёки “Реал” каби жамоларга қарши расмий баҳсларга шунчалик тайёр бўлишади”, - дейди шотландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро чемпионлар кубоги доирасида учрашувларни “Манчестер Юнайтед” 19-30 июль кунлари АҚШда ўтказади.