Фергюссон давридан кейинги “МЮ”нинг энг аламли 12 учрашуви (1 қисм)

28 ноябрь,2016, 19:03 980

Фергюссон давридан кейинги “МЮ”нинг энг аламли 12 учрашуви (1 қисм)

Куни кеча АПЛнинг 13-турида ўз майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилган Жозе Моуриньо шогирдлари ўйинда кичик устунликка эга бўлсада, ҳисобда буни акс эттиришнинг уддасидан чиқа билмади. Шу тариқа Жозе бошлиқ “қизил иблислар” АПЛ да 26 йил ичида илк бор ўз майдонларидаги кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Шу муносабат билан биз “МЮ”нинг афсонавий мураббийларидан бири бўлган Сэр Алекс Фергюсон фаолиятини тугатганидан сўнг “қизил иблислар”нинг энг омадсиз учрашувларини эслашга ҳаракат қилдик.

“Манчестер Юнайтед” 1-1 “Сандерленд”(пенальтилар бўйича 1-2)
Мураббий
: Девид Мойес
Турнир: Англия Лига кубоги, ярим финал

Фергюсондан сўнг жамоа жуда қийин аҳволга тушиб қолди ва ҳаттоки, еврокубокларсиз қолди. 2014 йилнинг январида эса АПЛ доирасидаги 4 учрашувнинг иккисида имконият бой берилди. Буниси камлик қилганидек, Лига кубоги ярим финалидаги мағлубият ортиқчалик қилди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат этилди. “Футбол лотореяси”да эса “қора мушуклар” омадли чиқишди.

“Манчестер Юнайтед” 0-3 “Ливерпуль”
Мураббий:
Дэвид Мойес
Турнир: АПЛ

2013/14 йилги мавсумда Мойес шогирдлари мавсумдаги ҳар иккала учрашувда “Ливерпуль”га мағлуб бўлишган эди. “Энфильд”даги минимал ҳисобдаги мағлубиятни тўғри тушуниш мумкиндир. Бироқ ўз майдонида принципиал рақибга 0-3 ҳисобида мағлуб бўлишни унча-мунча мухлис “ҳазм қила олмайди”. Суарес ҳамда Жеррарднинг голлари “МЮ” мухлисларининг қалбига ништардек оғир ботган бўлса ажабмас, ўшанда.

“МК Донс” 4-0 “Манчестер Юнайтед”
Мураббий
: Луи ван Гаал
Турнир: Англия лига кубоги

Лига кубоги турниридаги навбатдаги омадсизлик. Фақат бу сафар бошқарувда ван Гаал жаноблари эди. Милтон-Кейнс шаҳри кўпроқ Формула-1 спорт турида машҳурроқдир. 2004 йилда ташкил топган жамоа “МЮ”ни 4-0 ҳисобида тор-мор этишни уддалаган эди.

“Лестер” 5-3 “Манчестер Юнайтед”
Мураббий
: Луи ван Гаал
Турнир: АПЛ

Авваламбор “Лестер” сўнгги бор бир ўйинда 5 та гол урган ҳолат 2000 йилда қайд этилганини айтиш жоиз. “Манчестер Юнайтед” икки тўп фарқи билан олдинда туриб, мағлуб бўлган ҳолат ҳали АПЛ тарихида бўлмаган эди. Бироқ Варди, Ульоа, Ньюжент ҳамда Камбьяссонинг голлари эвазига “тулкилар” камбек қила олишган эди. Дарвоқе, “МЮ” мазкур рақибдан 4 ёки ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолат сўнгги бор 1963 йилда қайд этилган эди.

“Арсенал” 3-0 “Манчестер Юнайтед”
Мураббий
: Луи ван Гаал
Турнир: АПЛ

Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида ван Гаал шогирдлари Санчес ва Ўзил томонидан киритилган голлар эвазига шок ҳолатига тушиб қолади ва ушбу вазиятдан чиқиб кета олишмайди.

“Манчестер Юнайтед” 0-0 “ПСВ”
Мураббий
: Луи ван Гаал
Турнир: ЕЧЛ, гуруҳ босқичи

Мувафаққиятли ўтган 2015 йилдан сўнг “қизил иблислар” ЕЧЛда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Халқаро аренадаги илк ўйинда эса “МЮ” меҳмонда ПСВга имкониятни бой берди. Етмаганига эса Люк Шоуни узоқ муддатга йўқотади. “Олд Траффорд”даги жавоб ўйинида эса нурсиз дуранг қайд этилган ва якунда “МЮ” мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этган эди.

Давоми бор…

Шаҳзод Холбоев тайёрлади