529

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 22-турида «Тоттенхэма» сафарда «Суонси»ни мағлубиятга учратди.

«Либерти Стэдиум»да ўтказилган ўйиннинг ўн иккинчи дақиқасида «Тоттенхэм»нинг испаниялик ҳужумчиси Фернандо Льоренте ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 89-дақиқасида Деле Алли ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 32 ёшли Фернандо Льоренте Премьер-Лиганинг ушбу мавсумида 12 маротаба ўйинга тушиб, илк голига муаллифлик қилди. Бугунга қадар Фернандо фақатгина Чемпионлар Лигасининг АПОЭЛга қарши ўтказилган ўйинда гол урган эди.

Sports.uz

Sports.uz 2018