Фернандо Торрес “Атлетико”дан кетишини маълум қилди

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес ушбу мавсум сўнггида жамоани тарк этишини маълум қилди.

“Мен “Атлетико”га 10 ёшлигимда келганман. Бу менинг уйим. Бу ерда дебют қилиш, ўйнаш, гол уриш жуда ёқимли.

Жамоамни кўп ўзгартиришим мумкин. Аммо бу ер менинг уйим бўлиб қолаверади. Мен жамоанинг бир бўлаги эдим.

Бу менинг клубдаги сўнгги мавсумим. Бу оддий қарор эмас, балки, энг тўғрисидир. Ўзимни бошқа ерда синаб кўришни истайман”, – деб айтиб ўтди Торрес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!