Фернандо Торрес “Атлетико”дан кетмайди

 

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес пойтахтлилар сафида тўп суришда давом этади. Бу ҳақда Marca газетаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне испаниялик футболчига ишонимда давом этади ва унинг хизматларидан фойдаланади. Аввалроқ Торреснинг ўзи “Атлетико”да узоқ йиллар қолиш истаги бор эканини айтганди.

Фернандо Торрес якунига етган мавсумда Ла Лиганинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!