Фернандо Торрес Мексиканинг ўртамиёна клубига кўчиб ўтиши мумкин

3 июнь,2017, 15:40 332

Фернандо Торрес Мексиканинг ўртамиёна клубига кўчиб ўтиши мумкин

“Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес фаолиятини Мексика чемпионатида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “Эль Ниньо”га Мексика чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан бири ҳисобланган “Крус Асуль” қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг хабар беришича, ушбу таклиф аввалроқ Испания чемпионатида ишлаган мутахассис Пако Хамес томонидан илгари сурилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Торрес Испания чемпионатида жорий мавсумда 31 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 6 та самарали узатмага муаллифлик қилган.