Ферузбек WBO камари учун рингга чиқади

  • 26 апрель, 2017, 12:30
  • 0
  • Бокс
 

Истеъдодли профессионал боксчимиз Ферузбек Йўлдошев Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган мусобақада фаолиятидаги 13-жангини ўтказади.

2 май куни бўладиган профессионал бокс кечасида ҳамюртимиз WBO Youth lightweight title - ёшлар ўртасидаги чемпионлик камари учун тожикистонлик Муҳаммадхўжа Яқубов билан рақобатлашди.

Профессионал боксчилик фаолиятини икки йил муқаддам бошлаган Ферузбек Йўлдошев шу кунга қадар 12 та жангда рингада рингга чиқди ва 10 та учрашувда ғалаба қозонди. Тўртта жангда рақибларини нокаутга учратди.

Саккиз раундлик жангда Ферузбекка рақиблик қиладиган Муҳаммадхўжа шу кунгача олтита жангда зафар қучган ва уларнинг тенг ярмида нокаут қайд этган.

Бўлажак учрашувда Ферузбек Йўлдошевга муваффақият тилаймиз!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!