Ферузбек кучини кўрсатди

  • 6 ноябрь, 2016, 14:10
  • 0
  • Бокс

Россияда ўтказилган профессионал бокс кечасида Ўзбекистон вакили Ферузбек Йўлдошев навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Профессионал рингдаги саккизинчи жангини ўтказган ҳамюртимиз россиялик боксчи Мусаиб Асадов билан рақобатлашди. Тўрт раунд қилиб белгиланган беллашув Ферузбекнинг тўлиқ учтунлигида ўтди.

Учрашувда зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган ҳакамларнинг барчаси бир овоздан ўзбекистонлик боксчининг очколар ҳисобидаги ғалабасини эълон қилди. Ферузбек Йўлдошев фаолиятидаги еттинчи ғалабасини нишонлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!