"Фейноорд" еврокубоклардаги энг йирик мағлубиятини тан олди

Голландиянинг “Фейноорд” клуби кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк турини ўз майдонида “Манчестер Сити”га қарши ўтказди ва кутилмаганда йирик – 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу эса роттердамликларнинг еврокубоклардаги ўз майдонида учраган энг йирик мағлубияти бўлди. Бундан аввалги антирекорд эса 1998 йил УЕФА кубоги доирасида Германиянинг “Штутгарт” клубидан қабул қилиб олинган эди. Ўшанда немислар меҳмонда “Фейноорд” дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллашга мувоффақ бўлишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!