Фигу: Зидан яна узоқ йиллар “Реал”ни бошқарсин

24 май, 12:00 537

Фигу: Зидан яна узоқ йиллар “Реал”ни бошқарсин

Мадриднинг “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаларида узоқ йиллар фаолият олиб борган афсонавий футболчи Луиш Фигу айни дамда “қироллик клуби”ни бошқараётган собиқ жамоадоши Зинедин Зидан ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғи, Зидан “Реал”га бош мураббий бўлади деб умуман ўйламаган эдим. Бироқ, у ўз ишини аъло даражада уддаламоқда. Бундан зўри бўлмайди.

Унинг дўсти сифатида шуни истардимки Зидан яна узоқ йиллар “Реал”ни бошқарсин”, - дейди Фигу Cadena Ser нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Зидан бошчилигидаги “Реал” якунланган мавсумда узоқ кутилган Испания чемпионлигини қўлга киритди. Унинг шогирдари шунингдек 3 июнь куни Кардиффда “Ювентус”га қарши ЕЧЛ финалида майдонга тушади.

Зидан "Реал"га 20 ёшли ҳамюртини олиб келмоқчи>>>

Зидан охири тан олди>>>