Финалда “Ювентус” ва “Реал”га 18 мингтадан чипта берилади

12 май, 08:32 433

Финалда “Ювентус” ва “Реал”га 18 мингтадан чипта берилади

10 май куни бўлиб ўтган “Атлетико” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ЕЧЛнинг иккинчиси финалчиси номи ҳам маълум бўлди.

Айтиш лозимки, 3 июнь куни Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалини 64 минг томошабин бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бориши мумкин. Ҳозирги кунгача 5500та чипта интернет орқали сотилиб бўлинган. Финалга йўл олган ҳар иккала жамоа эса 18 мингтадан чиптага эга бўлишади. Қолган чипталар эса УЕФА, ҳомийлар ва Европа федерациялари иҳтиёрига ўтади.

Бу йилги Чемпионлар лигаси финали чипталари 69 евродан 450 еврогача этиб белгиланган. Кардиффдаги меҳмонхоналарнинг нарҳи эса 3000 еврогача қимматлаган. Уларнинг энг арзони эса 200 еврони ташкил этади.