"Фиорентина" "Реал" ҳужумчисини 6 млн еврога баҳоламоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Мариано “Фиорентина”га ўтиши мумкин.

Ҳозирда трансфер нархи 6 миллион евро ташкил қилиши мумкин. Томонлар мадридликлар тарбияланувчиси трансфери борасида келишувга эришмоқда.

Аввалроқ 23 ёшли футболчига “Бетис” қизиқаётгани маълум қилинган эди. Ортда қолган мавсумда Мариано учта мусобақада 14 ўйин ўтказиб, 5 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!