"Фиорентина" тажрибали футболчисини "Интер"га сотишга рози бўлди

“Фиорентина” клуби ярим ҳимоячиси Борха Валеро фаолиятини “Интер”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манббага кўра “бинафшаранглилар” 32 ёшли испаниялик футболчининг товон пулини пасайтиришга ва уни 7 млн еврога сотиб юборишга тайёр. Катта эҳтимол билан Валеро “Интер” клуби сафига бориб қўшилади. Хабарларга қараганда у янги ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга боради.

Эслатиб ўтамиз, Борха Валеронинг “Фиорентина” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!