Фирмино Робиньонинг рекордини йўққа чиқарди ва АПЛда энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айланиб олди

Кеча Англия премьер-лигасининг 34-турида “Ливерпуль” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Шу куни мерсисайдликларнинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино учрашувдаги голларнинг бирига муаллифлик қилди ва жорий мавсум АПЛдаги голлари сонини 15тага етказиб олди. Эътиборлиси, шу тариқа Фирмино бразилиялик футболчилар орасида Англия премьер-лигасида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди.

У бу бора “Манчестер Сити”да тўп сурган ҳамюрти Робиньони ортда қолдирди. Робиньо 2008/09 йилги мавсумда ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришган ва ушбу кўрсатгич борасида шу кунга қадар етакчилик қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!