“Фламенго” ЦСКА футболчиси учун 10 млн евро беришга рози

Бразилиянинг “Фламенго” клуби ЦСКА ҳужумчиси Витиньони ўз сафига қўшиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Томонлар келишувга эришишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Globо Esporte.

Маълумотларга кўра, “Фламенго” 24 ёшли ҳужумчи учун москваликлар сўраётган 10 миллион евро тўлашга рози.  Аввалроқ Бразилия клуби футболчининг ўзи билан келишувга эришгани ва улар тўрт йиллик шартномага имзо чекиши ҳақида айтилганди.

Витиньонинг ЦСКА билан амалдаги келишуви 2020 йилгача мўлжалланган. Ҳужумчи 2013 йили “ҳарбийлар” сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсумда у Россия чемпионатининг 30 ўйинида майдонга тушиб, 10 та гол ва 5 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!