Флорентино Перес «Реал»га президентлик қилишда давом этади

19 июнь, 20:40 204

Флорентино Перес «Реал»га президентлик қилишда давом этади

Флорентино Перес Мадриднинг «Реал» клубида ушбу лавозимда 2021 йилга қадар қоладиган бўлди.

70 ёшли футбол функционери номуқобил тарзда ўтган сайлов жараёнида бошқа номзодлар йўқлиги туфайли ушбу курсида қоладиган бўлди.

Эътиборлиси, худди шундай ходиса 2000 хамда 2009 йилги сайловларда ҳам юзага келган эди.

Қайд этиш жоиз, у президентлик қилган даврда «Реал» 4 бор ЕЧЛда ғолиб чиқишга эришди.