Флорентино Перес “Реал” Жанлуижи Доннаруммага қизиқаётганини айтиб ўтди

20 июнь, 14:58 237

Флорентино Перес “Реал” Жанлуижи Доннаруммага қизиқаётганини айтиб ўтди

 

Испаниянинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоаси “Милан” посбони Жанлуижи Доннаруммага қизиқаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Radio Onda Cero хабар бермоқда.  

- Биз уни кузатмоқдамиз. Чунки у ажойиб дарвозабон. Лекин биз Даннарумма борасида қандайдир расмий таклиф билан чиқмадик, - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” дарвозабони учун Англия градлари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.