Флорентино Перес яна президент бўлмоқчи

17 июнь, 09:47 96

Флорентино Перес яна президент бўлмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби амалдаги президенти Флорентино Перес клуб президентлиги учун сайловда ўз номзодини расман илгари сурди ва рўйхатдан ўтказди.

Агарда, ҳафта сўнггига қадар бош номзодлар рўйхатдан ўтмаса, Перес автоматик тарзда, ҳеч қандай сайловларсиз яна президент бўлади.

Қайд этиш жоиз, бундай ҳолат 2009 хамда 2013 йиллардаги сайловларда ҳам кузатилган эди.