Фольц курашдан чиқди

9 август,2017, 14:05 222

Фольц курашдан чиқди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Кеча ҳамюртимиз Арина Фольц болгариялик Невена Георгиевага қарши кортга чиқди. Биринчи сетнинг 6-геймидан сўнг ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилган Фольц турнирни тарк этди. Бу вақтда ҳамюртимиз 1:5 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.

Куннинг иккинчи ярмида Арина шериги Теадора Кадар билан жуфтлик баҳсларида курашга киришиши лозим эди. Бироқ ушбу Фольц бу ўйинда ҳам иштирок эта олмади ва турнирни тарк этди.

Шунингдек, кеча ушбу турнирда иштирок этаётган ҳамюртларимиз Лайло Баҳодирова хамда Камола Умаровалар ҳам жуфтлик баҳсларида кортга чиқишди.

Лайло ва унинг шериги Дениз Пайкоч мезбонлар вакилаларига қарши кечган баҳсда 3:6, 6:4, 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди.

Камола эса россиялик  шериги Софья Трешчева билан биринчи даврада 6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.