Форлан: Гризманн кетса, бу "Атлетико" учун фожеа бўлмайди

29 май,2017, 10:55 392

Форлан: Гризманн кетса, бу

Мадриднинг “Атлетико” клуби собиқ ҳужумчиси Диего Форланнинг фикрича, агар Антуан Гризманн жамоадан кетса, бу “матрасчилар” учун фожеа бўлмайди.

“Атлетико”да доимо кучли ҳужумчилар тўп сурган. Клуб шундай футболчилар сотиб олганки, мободо Гризманн кетса ҳам бу жамоа учун фожеа бўлмайди. Албатта, Гризманнинг айни дамда қилаётган хизматларига хурмат билан қараш керак. Аммо, “Атлетико” ҳозир умуман бошқа савияда, бир неча йил аввалги жамоадан фарқ қилади. Ҳозирги “Атлетико” совринлар юта олиши мумкин”, - дейди уругвайлик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда бир қатор ОАВлар Гризманнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши борасида хабарлар тарқатмоқда. Бироқ, бу хабарни ҳозирча на “Атлетико” ва на футболчининг ўзи тасдиқлаганича йўқ.