Фоторепортаж: Ўзбекистон — Дания U-23

 

БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча, 22 январь куни Дания U-23 термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон термаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Иккинчи таймда Жамшид Искандеров ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганида данияликлар кетма-кет иккита тўп киритди. ЎФФ матбуот хизмати мазкур учрашувдан суратларни тақдим қилди. 

Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида Ўзбекистон термаси бугун Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да старт олиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!