“France Football” Мануэль Нойерни энг яхши дарвозабон деб топди

Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер “France Football” талқинига кўра, энг яхши дарвозабон деб топилди.

Сўровнома Сантьяго Каньисарес, Лионель Летизи, Зепп Майер, Марк Шварцер ва Франческо Тольдо каби машҳур собиқ киперлардан аноним овоз бериш йўли билан олинди.

Унга кўра, Нойер 30 очко тўплаб, Жанлуиджи Буффон (“Ювентус”, 13) ва Тибо Куртуа (“Челси”, 9 очко)ларни ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, 31 ёшли Нойер сентябр ойида жароҳат олиб сафдан чиққан эди. Шифокорлар эса уни 2018 йилнинг март ойига қадар сафга қайтмаслигини маълум қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!