France Football Мессини ЕЧЛ рамзий терма жамоасига киритмади

7 июнь, 12:40 641

France Football Мессини ЕЧЛ рамзий терма жамоасига киритмади

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси дунёга машҳур France Football журнали томонидан тузилган ЕЧЛ рамзий терма жамоасига киритилмади.

Бу йилги мусобақаларда 11та гол уриб, тўпурарлар орасида "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан сўнг 2-ўринни эгаллаган аргентиналик футболчи таркибнинг заҳирасидан жой олди.

Қуйида ушбу рамзий терма жамоа таркиби билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Буффон – Дани Алвес, Бонуччи (ҳаммаси – «Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело – Модрич (ҳаммаси – «Реал»), Фабиньо, Лемар (иккаласи — «Монако») – Дибала («Ювентус»), Неймар («Барселона»), Роналду («Реал»).

Захира: тер Стеген, Месси (иккаласи – «Барселона»), Кьеллини, Хедира, Манджукич (иккаласи – «Ювентус»), Менди («Монако»), Бензема («Реал»).