Франция – Бельгия учрашувини ким бошқаради?

10 июль куни бўлиб ўтадиган Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018нинг ярим финал баҳсларини бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи эълон қилинди.

Унга кўра ушбу муҳим баҳс уругвайлик Андрес Куньяга ишониб топширилди. Унга қанотларда ҳамюртлари Николас Таран ва Маурисио Эспиносалар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам сифатида эса мексикалик Сесар Рамос ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Франци – Бельгия баҳси эртага “Санкт-Петербург Арена”да Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!