Франция - Хопман кубоги соҳиби
7 Январ 21:08 | 45
 
 
Австралияда ўтказилган Хопман кубоги финал учрашувида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган Франция ва АҚШ жамоалари ўзаро куч синашди.
 
Мукофот жамғармаси бир миллион долларни ташкил қилган мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида Ришар Гаске америкалик рақиби Жек Сокни 6:3, 5:7, 7:6 ҳисобида мағлуб этди. Аёллар ўртасидаги яккалик беллашувларида франциялик Кристина Младенович рақибаси Коко Вандевегега 4:6, 5:7 ҳисобида ютқазди.
 
Умумий ҳисоб тенглашгач, ғолиб номи жуфтлик баҳсларида аниқланди. Унда француз теннисчилари америкаликлардан 4:1, 4:3 ҳисобида устун келди ва Хопман кубогига эга чиқди.
 
 

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002