Франция. Денисовнинг устози кузатган ўйинда Балотелли гол киритиб, жамоасига ғалаба келтирди

Бугун Франция чемпионатида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. “Нант” ўз майдонида “Анжер”ни қабул қилди ва учрашувнинг 24-дақиқасида Эмилиано Сала томонидан пенальтидан киритилган ягона Клаудио Раньери жамоасига 3 очко келтирди.

“Ницца” эса “Бордо”ни меҳмон қилди. Мазкур қарама-қаршиликнинг 36-дақиқасида Марио Балотеллининг киритган голи Люсьен Фавр шогирдларининг ғалабаси учун етарли бўлди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўйинни ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган “Локомотив Москва” клуби бош мураббийи – Юрий Сёмин бевоситда стадиондан туриб кузатди.

Қайд этиш жоиз, “темирйўлчилар” Европа Лигаси 1/16 финалида айнан “Ницца”га қарши баҳс олиб боришади.

Франция чемпионати. 18-тур

Нант – Анжер 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 24, пенальти Сала.

Нант – Тэтэрушану, Дюбуа (Ронжье, 81), Диего Карлос, Паллуа, Лукас Лима, Илоки (Авазьем, 76), Андрей Жиротто, Туре, Бамму, Нгом (Томассон, 68), Сала.

Анжер – Летелье, Бамба (Кеткеофомфон, 85), Траоре, Павлович, Андре, Тома (Суну, 73), Те (Пюйо, 66), Капель, Фюльжени, Кривелли, Токо-Экамби.

Огоҳлантиришлар: Тома (9), Андрей Жиротто (13), Те (24), Бамму (45), Кривелли (63).

Четлатиш: Бамму (65).


Ницца – Бордо 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 36 Балотелли.

Ницца – Бенитес, Данте, Ле Маршан, Суке, Сарр, Ле-Мелу, Тамез, Сери, Сент-Максимен (Бюрне, 85), Плеа, Балотелли.

Бордо – Приор, Йованович, Пелленар (Малком, 62), Сабали, Пундже, Лерагер, Отавио, Плашил (Санкаре, 70), Тулалан, Камано (Жонатан Кафу, 76), де Превиль.

Огоҳлантиришлар: Балотелли (42), Пундже (80), Йованович (82).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!