Франция чемпионатига чиққан икки жамоа номи маълум бўлди

20 май, 08:19 272

Франция чемпионатига чиққан икки жамоа номи маълум бўлди

Кеча Франция Иккинчи дивионида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Бур-ан-Бресс”ни мағлуб этган “Страсбур” клуби 67 очко тўплаб, лигада биринчи ўринни қўлга киритди ва келгуси йили Франция олий дивизионида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Иккинчи ўринни эса “Реймс”га қарши ўйиннинг 95-дақиқасида киритилган гол эвазига ғалаба қозонган “Амьен” клуби қўлга киритди. Мавсум давомида  66 очко тўплаган “Амьен” ўз тарихида илк бор Франция Биринчи дивизионида ўйнайдиган бўлди.

Учинчи ўрин эса “Труа”га насиб этди. Сўнгги турда мазкур жамоа “Сошо” билан баҳс юритди ва ажойиб “камбек” эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди “Труа” Лига 1 да 18-ўринни қўлга киритган жамоа билан ўтиш ўйинида иштирок этади.