Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи “Интер”ни бошқариши мумкин

14 апрель,2017, 09:10 348

Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи “Интер”ни бошқариши мумкин

Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан Миланнинг “Интер” клубида иш бошлаши мумкин.

Гап шундаки, “нерадзуррилар” сўнгги уч ўйинда бор йўғи бир очко жамғаришгандан сўнг Италия матбуоти Стефано Пиолининг курсиси қимирлаб қолгани ҳақида бонг ура бошлади. Жумладан, Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра Лоран Блан “Интер”ни ўз бошқарувига олиши мумкин.

Маълумот учун, франциялик собиқ футболчи 1999-2001 йилларда айнан “Интер” шарафини ҳимоя қилган.