Франция терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди

21 март,2017, 15:35 603

Франция терма жамоаси таркибида ўзгариш юз берди

 

 

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувида иштирок этадиган Франция терма жамоаси таркибида кутилмаганда ўзгариш юз берди.

"Манчестер Сити"нинг тажрибали ҳимоячиси Бакари Санья жароҳат олгани боис терма жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди. Франция терма жамоаси мураббийлари жароҳатланган футболчининг ўрнига "Лион" ҳимоячиси Кристоф Жаллени чақирди.

Франция 25 март куни Люксембургга қарши саралаш учрашувини ўтказади. 28 март куни эса Испания билан ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.