Францияда Каванига тенг келадигани топилмади

“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. Уругвайлик форвард якунланган мавсумда 36 баҳсда майдонга тушиб, 35 бор гол киритди. Шулардан 7 таси пенальтидан киритилган. Кавани ўртача ҳар 85 дақиқада битта гол киритди.

Тўпурарлар баҳсида иккинчи ўринни эса “Лион” ҳужумчиси Александр Ляказетт қўлга киритди. Франциялик ҳужумчи мавсум давомида 30 бор майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 28 бор ишғол этди.

Кучли учликни эса “Монако”нинг колумбиялик ҳужумчиси Радамель Фалькао якунлаб берди – 21 та гол.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!