
Францияда ҳам мамлакат кубогининг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди
Кеча оқшом Францияда ҳам мамлакат кубогининг дастлабки финалчиси номи ма`лум бўлди. Ярим финалда “Генгам” клубига қарши баҳс олиб борган “Анжер” жамоаси ўз майдонида рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва кубок финалига йўл олди.
“Анжер”нинг финалдаги рақиби эса бугун бўлиб ўтадиган “ПСЖ” – “Монако” ўйинида аниқланади.
Франция кубоги. Ярим финал
Анжер – Генгам 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 38 Мангани, 2:0 – 90 Токо-Экамби.
Анжер – Летелье, Тома, Траоре, Сиссоко, Манко, Ндойе, Сантамария, Мангани, Бамба (Павлович, 86), Бериго (Пепе, 62), Дьедиу (Токо-Экамби, 83).
Генгам – Юнссон, Кербра, Марсал (Мартинш Перейра, 71), Икоко, Сорбон, До, Диалло (де По, 64), Дидо, Салибур (Прива, 84), Бриан, Менди.
Огоҳлантиришлар: Кербра (19), Бамба (50), Диалло (60), Дидо (75), Мангани (90).
Фикрлар