Францияда сенсация!

 

Франциянинг Монпелье шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган нуфузли мусобақада кутилмаган натижа қайд этилди.

Мукофот жамғармаси 518650 АҚШ доллари бўлган турнирнинг иккинчи даврасида бош совринга асосий даъвогар ҳисобланган биринчи рақамли теннисчи Марин Чилич кутилмаганда ютқазиб қўйди.

Германиялик Дастин Браун хорват теннисчига қарши ҳужумкор ўйин кўрсатиб, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Айни пайтгача якунланган учрашувлар қуйидаги натижалар қайд этилди:

Дастин Браун (Германия) — Марин Чилич (Хорватия, 1) 6:4 6:4

Жереми Шарди (Франция) — Поль-Анри Матьё (Франция) 3:6 6:1 6:4

Александр Зверев (Германия, 4/WC) — Аляж Бедене (Буюк Британия) 7:5 3:6 6:4

Кенни де Шеппер (Франция, Q) — Илья Марченко (Украина) 7:6 7:6

Гаске (Франция, 3) — Малек Жазири (Тунис) 7:5 6:2

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!