Франциялик машхур футболчи Мбаппега "Монако"да қолишни маслаҳат берди

Франция терма жамоаси собиқ аъзоси Эрик Абидаль “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппега жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмасликни маслаҳат бермоқда.

“Мбаппе ўзининг барқарор эканлигига ва ЖЧ-2018да иштирок этишга лойиқ эканлигига барчани ишонтириши керак. Айни дамда эса “Монако” унинг учун энг яхши жой. У ерда унга ортиқча босим ҳам бўлмайди ва у ўз ишини хотиржам амалга ошириши мумкин. Катта клубларда эса босим ҳар куни бўлади”, - дейди Абидаль.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ПСЖ  18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Сўнгги хабарларга кўра эса Мбаппенинг ўзи ҳам фаолиятини парижликлар сафида давом эттиришга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!