Футбол луғати (1-қисм)

“Миллионлар ўйини” дея ном қозонган футбол ўйини бугун бутун дунёда энг оммабоп спорт турига айланиб улгурди.

Шундай экан сиз, азиз мухлислар учун ҳам спортнинг ушбу турида қўлланиладиган атамаларнинг инглиз тилида қандай қўлланилиши қизиқ, албатта.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ушбу ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, футбол атамалари бўйича, инглизча-ўзбекча луғатни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилди.

"А" ҳарфи

Abandon - Учрашувни белгиланган вақтдан олдин бекор қилиш/якунлаш/тўхтатиш

Additional time - Қўшимча вақт

Adopted ball -  Ўтказиб юборилган гол

Advantage - Устунлик ҳолати

Against the run of play - Ўйин фалсафасига қарши

Assessment of injured player - Тиббий кўрик

Assist - Голли узатма

Assistant referee - Ёрдамчи ҳакам

Attacker - Ҳужумчи

Average - Ўртача ҳисоб

Average Punches - Қайтарилган тўпларнинг ўртача миқдори

Away form - Жароҳатланган футболчилар

Away goal - Меҳмонда урилган гол

Away goals rule - Меҳмондаги гол қоидаси

Away goals rule - Меҳмондаги учрашув қоидаси

Баҳодир Ҳасанов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!