Футболчи нега ўзини ўлдирди?

 

Чехия терма жамоасидаги ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган тажрибали футболчи Франтишек Райторал ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Унинг жасадини биринчи бўлиб, хотини кўрган.

Бу футболчи Туркия чемпионатида “Газиантепспор” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

- Минг афсуски, мен футболчи ўз жонига қасд қилганини тасдиқлашга мажбурман, - деди “Газиантепспор” президенти Иброҳим Қизил. – Райторал сўнгги машғулотга келмади ва жамоадаошлари ундан хавотир олаётган эди. Уни ўзини ўлдиришга нима мажбур қилганини билмайман.

Райторал 2012-2014 йиллар давомида Чехия терма жамоаси таркибида 14 та учрашув ўтказган. Тажрибали ҳимоячи ўз мамлакатидан ташқари, Германия ва Туркия чемпионатларида ҳам тўп сурган.

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!