Футболдаги Донателло ким?

Европанинг энг яхши ёш футболчиси, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзига қўйилган лақабни эшитиб, кулгидан думалаб қолганини айтди.

Футболчига Ниндзя тошбақачалар мульфильми қаҳрамони Донателло исми лақаб қилиб қўйилган эди.

«Лақабим Донателло? Буни эшитиб, кулгидан ўлиб қолай дедим. Биламан, Кимпембе менга шундай деб лақаб қўйди. Кейин Дани Алвес ҳам шундай деб чақира бошлади.

Бу дўстлигимизнинг аломатидир, бу бизга ўйинлардан сўнг юзага келадиган руҳий зўриқишни енгиб ўтиш имкониятини беради,– деб Мбаппе сўзларини келтирмоқда Tuttosport нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!